Бу ҳақда Президент матбуот котиби Берик Уали Instagram да маълум қилди.
«Ташриф чоғида икки давлат раҳбарлари кичик ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказиши кутилмоқда. Музокараларда Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт, транзит ва маданий-гуманитар соҳаларда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади», - деди Берик Уали.
Шунингдек, улар минтақа кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашадилар.
Ташриф якунида бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.