Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон паспорт энг яхши кўрсаткичга эга — 110-ўрин. Ўзбекистон паспорти 128-ўрин, Қирғизистон паспорти 132-ўрин, Тожикистон паспорти 140-ўрин ва Туркманистон паспорти 167-ўринда қайд этилган.
2023 йилги рейтингнинг мутлақ етакчиси Испания паспорти бўлди. Иккинчи ўринда Германия паспорти. Кучли бешликни Сингапур, Италия ва Франция паспортлари якунлайди.
Рейтингнинг сўнгги ўринларини Ироқ, Покистон, Сурия, Афғонистон, Сомали каби давлатларнинг паспорти эгаллаган.
VisaGuide паспорт индекси - бу 199 мамлакат ва ҳудуднинг паспорт кучини турли омиллар асосида, жумладан, борадиган мамлакат томонидан белгиланган кириш талаблари, мамлакат ялпи ички маҳсулоти, хавфсизлик, инсон тараққиёти индекси, туризм индекси ва бошқалар орқали баҳолашни назарда тутади.