Миллий Паралимпия қўмитаси хабарига кўра, Қозоғистон терма жамоаси ХIII қишки Паралимпия ўйинларига 25 феврал куни Алмати шаҳридан жўнаб кетади.
Миллий терма жамоанинг расмий авиаташувчиси Аir Astana ҳисобланади.
Қозоғистон делегацияси Пекин-2022 қишки Паралимпия ўйинларига қатъий карантин режимида, коронавирус эпидемиясига қарши барча зарур санитария чораларини кўрган ҳолда боради.
Паралимпиячилар сўнгги уч ҳафта давомида Алмати вилояти Талғар туманидаги «Алатау» тоғ-чанғи-биатлон мажмуасида карантин режимига қатъий риоя қилган ҳолда Паралимпия ўйинларига сўнгги машғулотларни ўтказишди.
Эслатиб ўтамиз, Пекиндаги ХIII қишки Паралимпия ўйинлари 2022 йилнинг 4-13 март кунлари бўлиб ўтади. Бу йил Паралимпия ўйинларида дунёнинг 50 та давлатидан 700 дан ортиқ етакчи спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.
Ушбу тўрт йилликнинг асосий мусобақаларида қозоғистонлик 5 нафар спортчи мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Булар Александр Герлиц, Ербол Хамитов, Сергей Усольцев, Юрий Березин ва Денис Петренко.
Қозоғистонлик паралимпиячилар спортнинг икки тури: парабиатлон ва парачанғи бўйича беллашадилар.
Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 4 март куни Нур-Султан вақти билан соат 22.00да бўлиб ўтади.
Очилиш маросимида Қозоғистон байроғини жаҳон чемпионати бронза медали совриндори Ербол Хамитов кўтаради.
Муаллиф: Кунсултан Отарбай