Қозоғистон Озарбайжон орқали энергия ресурслари транзитини оширади

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон ва Озарбайжон савдо-иқтисодий, инвестиция ва транспорт-логистика ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди, деб хабар беради Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу масала Қозоғистоннинг Озарбайжондаги Элчиси Алим Байел ва Қозоғистон-Озарбайжон савдо-иқтисодий ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси, Озарбайжон Бош вазири ўринбосари Самир Шарифов ўртасидаги учрашувда кўриб чиқилди.

Томонлар Қозоғистон-Озарбайжон муносабатларининг юқори суръатларини таъкидладилар ва қўшма лойиҳаларнинг боришини муҳокама қилдилар.

Хусусан, Алят портида интермодаль терминал қуриш, Боку ғалла терминалини ривожлантириш, Қозоғистон темир йўл ускуналарини етказиб беришни кенгайтириш ва Озарбайжон ҳудуди орқали Қозоғистон энергия ресурслари транзити ҳажмини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ҳукуматлараро комиссия ишини жонлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар 2024 йилда ташкил этилган қўшма инвестиция фонди имкониятларидан фойдаланган ҳолда икки мамлакат ўртасидаги саноат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилишди.

Учрашув якунида томонлар Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Озарбайжон янги иқтисодий моделни қандай шакллантираётганлиги ҳақида хабар берган эдик.