Қозоғистон отлар сони бўйича дунёдаги кучли бешликка киради

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон отлар сони бўйича дунё рейтингида тўртинчи ўринни эгаллайди. 2024 йил якунларига кўра, мамлакатда 4,4 миллион бош от мавжуд бўлган, деб хабар беради Kazinform.

Фото: polisia.kz.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) маълумотларига кўра, Қозоғистон бир неча йилдан бери отлар сони бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлар қаторида ўз мавқеини сақлаб келмоқда. Шу билан бирга, мамлакатдаги отлар сони ортиб бормоқда: 2020 йилда 3,1 миллион бош, 2021 йилда — 3,5 миллион, 2022 йилда — 3,8 миллион, 2023 йилда эса 3,9 миллион бошни ташкил этган.

2024 йилда Қозоғистонда энг кўп от Туркистон вилоятида қайд этилган — 499,9 минг бош. Кейинги ўринларда 409,3 минг бош билан Абай вилояти, 399,7 минг бош билан Ақтўбе вилояти ва 399 минг бош билан Қарағанди вилояти туради.

2025 йилда Қозоғистондаги отлар сони 4,6 миллион бошга етди. Шу тариқа, беш йил давомида мазкур кўрсаткич қарийб 1,5 миллион бошга ёки деярли 48 фоизга ошган.