ASTANA. Kazinform — Қозоғистон енгил атлетика жамоаси Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтаётган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида иккинчи олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.
Шоҳсупанинг энг юқори поғонасига Нора Жеруто кўтарилди. У 3000 метрга югуришда энг яхши натижани кўрсатди.
Қозоғистонлик спортчи 8:46.87 вақт билан маррага етди. Иккинчи ўринни япониялик Нозоми Танака (8:48.22), учинчи ўринни эса хитойлик Ло Ся (9:16.18) эгаллади.
Таъкидлаш жоизки, Нора Жеруто илгари 1500 метрга югуришда бронза медалини қўлга киритган эди. Алина Чистякова бешкурашда олтин медални қўлга киритган эди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.