Халқаро Оролни қутқариш жамғармасига Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киради.
“Биз Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, бошқа халқаро ташкилотлар ва молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқдамиз. Бу йил Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Шимолий оролни муҳофаза қилиш лойиҳасининг иккинчи босқичини бошлашни режалаштирганмиз. Орол денгизини қутқариш – бу жамғармада иштирок этувчи барча давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари эвазигагина амалга ошиши мумкин бўлган вазифадир. Келгуси 3 йилда бу йўналишда муҳим натижаларга эришиш ниятидамиз”, – дейди ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.
Ушбу ташкилот Орол денгизини қутқариш ва минтақанинг экологик ҳолатини яхшилашга, шунингдек, умумий ижтимоий ва экологик муаммоларни ҳал қилишга қаратилган қўшма давлатлараро экологик ва илмий-амалий дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғулланади.