Қозоғистон ОПЕК+ давлатлари билан бирга май ойидан бошлаб ишлаб чиқаришни қисқартиради

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ОПЕК+ давлатлари билан бирга май ойидан бошлаб ишлаб чиқаришни янада қисқартиришни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform ҚР Энергетика вазирлиги расмий сайтига таяниб.

«Қозоғистон 2023 йилнинг май ойидан бошлаб ОПЕК га аъзо давлатлари билан биргаликда ишлаб чиқаришни кунига 78 минг баррелга қисқартиради. Ушбу қисқартириш - 2022 йил 5 октябрда бўлиб ўтган ОПЕК 33-вазирлар йиғилишида қабул қилинган ишлаб чиқаришни қисқартиришдан ташқари, профилактик чорадир», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 5 октябрда Венада ОПЕК келишувида иштирок этувчи давлатлар вазирлар йиғилиши бўлиб ўтган ва унда ноябрь ойидан нефт қазиб олишни кунига 2 млн баррелга камайтиришга келишиб олинган эди.