Бу ҳақда ҚР Энергетика вазирининг тегишли буйруғида ёзилган.
«Ёқилғи, бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини Қозоғистон Республикаси ҳудудидан автомобил транспортида олиб чиқишни олти ой муддатга тақиқлаш жорий этилади, автомобил ишлаб чиқарувчи завод томонидан тақдим этилган автотранспорт воситаси бензин бакларида, шунингдек, умумий ҳажми 20 литрдан ошмайдиган алоҳида идишларда олиб чиқиш ҳоллари бундан мустасно»
, - дейилади ҳужжат матнида.