«Балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш мақсадида совутилган ва музлатилган балиқларни экспорт қилишни тақиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда»
, – дейди С. Брекешев.
Бундан ташқари, овланган ва етиштириладиган балиқларни чуқур қайта ишлаш, юқори қўшимча қийматга эга балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун шарт-шароит яратиш бўйича ишлар олиб борилаётганини айтди.
«Ўтган йили 35 минг тонна хом балиқ қайта ишлашга жўнатилиб, натижада 29 минг тонна балиқ маҳсулотлари олинди»
, – деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов