Қозоғистон музейларига кириш напрхи қанча

ASTANА. Кazinform – Қозоғистон шаҳарларидаги давлат музейларига кириш нархида баъзи фарқлар мавжуд. Кazinform мухбири вилоят маркази ва шаҳарларидаги давлат музейларига кириш нархини таққослади. Бунинг учун у тўғридан-тўғри маданият маркази билан боғланиб, катталар учун чипта нархини аниқлади.

Фото: Kazinform/СИ

Нархларни таққослашда энг юқори нарх Алматидаги ҚР Марказий давлат музейида қайд этилди. Катталар учун чипта нархи — 1500 тенге. Кейинги ўринларда Астанадаги ҚР Миллий музейи, Қарағанди вилоят ўлкашунослик музейи ва Оралдаги Ғарбий Қозоғистон вилоят ўлкашунослик музейи туради. Чипта нархи — 1000 тенге.

Аксарият ҳудудларда чипта нархи 500 тенгедан 700 тенгегача. Хусусан, Семей, Толдиқорған, Туркистон, Петропавл, Қизилўрда ва Жезқазғанда — 500 тенге, Атирауда — 600 тенге ва Ақтўбеда — 700 тенге.

Энг арзон нарх — Тараздаги Жамбил вилоят ўлкашунослик музейида. Кириш нархи — 250 тенге. Г. Н. Потанин номидаги Павлодар вилоят ўлкашунослик музейида, Ақтаудаги Абиш Кекилбаев номидаги Манғистау вилоят ўлкашунослик музейида – 300 тенге. Қостанай вилоят ўлкашунослик музейида эса бу хизмат бепул.

Ўлкашунослик музейидан ташқари, мамлакатда ўнлаб қизиқарли маданий марказлар мавжуд. Улардан бири — Павлодардаги Наум Шафер уй-музейи. Бу ерда пластинкаар тўплами, магнитафон, китоб ва мусиқа архиви сақланади. Бу мамлакатдаги энг йирик музейлардан биридир.

Дурадгор Юрий Костанянцнинг уй-музейи энг ажойиб жойлардан биридир. У собиқ фуқаро авиацияси учувчиси Юрий Костанянц томонидан асос солинган. У ўз уйини маданият марказига айлантирган. Музей ичида унинг қўли билан ясалган ўнлаб ёғоч ҳайкаллар мавжуд. Буюк Дашт тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи музейда қозоқ хонлари ва қаҳрамонларининг ҳайкаллари, шунингдек, тарихий воқеалар тасвирланган. Муаллифнинг ўзи музейни "бадиий театр" деб атайди. Уйдаги ҳар бир буюм, мусиқа ва ёруғлик моҳирона уйғунлаштирилган.

Иқилас Дукенули номидаги мусиқа асбоблари музейида юзлаб қозоқ ва хорижий мусиқа асбоблари сақланади. Уларнинг кўпчилиги ноёб ва қимматли ёдгорликлардир.

Археологияга қизиқувчилар Берел давлат тарихий ва маданий музей-қўриқхонасига ташриф буюришлари мумкин. Саклар қўрғонининг бой мероси, от жабдуқлари ва олтин тақинчоқлар бу ерда сақланади.

Алматидаги Абилхан Қастеев санъат музейи йирик санъат музейи ҳисобланади. Қозоғистон ва хорижий классикларнинг тасвирий ва амалий санъат асарларига томоша қилиш мумкин. Абилхан Қастеевнинг асарлари бу ерда сақланади.

Қарлаг — қатағон қурбонлари хотирасига бағишланган музей. У собиқ Қарлаг маъмуриятининг тарихий биносида жойлашган. Экспедиция давомида топилган Қарлагда жазосин ўтовчиларининг шахсий буюмлари, асбоблар ва уй-рўзғор буюмлари намойиш этилган. Меҳнат лагерининг музейида минглаб экспонатлар мавжуд.

Бойқўнғир космодромидаги тарихий музей. Бу ерда космик саноатнинг ривожланиши ва тарихий ёдгорликлар сақланади.

“Атамекен” этно-мемориал мажмуаси очиқ осмон остидаги музейдир. Унда Қозоғистон ҳудудларининг табиий, меъморий ва тарихий ёдгорликларининг миниатюра нусхалари мавжуд.

Фото: Kazinform

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 285 та музей фаолият юритади.