ASTANA. Kazinform - Жорий йилда Қозоғистонда музейларнинг виртуал тармоғи – «E-museum» веб-порталини очиш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Вазир веб-портал илғор халқаро тажриба асосида Қозоғистон Республикаси Давлат музей фонди каталогининг электрон форматда мунтазам юритилишини таъминлашини таъкидлади.
“Дунёнинг исталган бурчагидаги фойдаланувчилар 3D-моделлар ёрдамида маданий меросимиздан баҳраманд бўлишлари учун визуал ва интерактив технологиялар жорий этилади”, - деди Балаева.
Шу муносабат билан Қозоғистондаги барча музейлар томонидан тақдим этилган маълумотларни сифатли ва тўлиқ тўплаш ишлари амалга оширилади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.