Халқаро ҳамкорлик доирасида Қозоғистоннинг Шарқий илмий-тадқиқот тоғ-металлургия институти мутахассислари Ўзбекистон “Ўзбек геология қидирув” АЖ марказий лабораторияси ҳамда Самарқанд шаҳридаги аналитик лаборатория мажмуасининг илмий-техник ёндашувлари билан танишди.
Айниқса, рудалар ва уларни бойитиш маҳсулотларини синовдан ўтказиш, лабораторияларнинг малака текширув дастурларидаги иштироки, замонавий услубий ва техник ечимларни қўллаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Қозоғистонлик мутахассислар ўзбек ҳамкасблари билан минерал хомашёни лаборатория шароитида тадқиқ этиш, синов усулларини ишлаб чиқиш ва қўллаш, стандарт намуналар билан ишлаш ҳамда синов маркази шароитида натижаларнинг ишончлилигини таъминлаш бўйича тажриба билан ўртоқлашди.
Ушбу тажриба алмашинуви лаборатория ишлари сифатини яхшилаш, аналитик назорат аниқлигини ошириш ва саноат соҳаларида тадқиқот самарадорлигини кучайтиришга қаратилган.