Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги: Майндаги Франкфуртда фотокўргазма очилди
Кўргазманинг очилиш маросимида Қозоғистоннинг Германиядаги Элчиси Даурен Карипов ва Майндаги Франкфурт шаҳридаги Бош консул Ермухамбет Қониспаев мамлакатимиз тарихи ва халқимизнинг маданияти ва урф-одатлари ҳақида сўзлаб беришди.
Германия томондан, кўргазма Франкфурт шаҳри магистрати (кенгаши) маслаҳатчиси Ина Хок расман очди. Немис сиёсатчиси кириш сўзида мамлакатимизнинг сиёсий ва иқтисодий ютуқларини юқори баҳолади, замонавий халқаро муносабатларда маданий-гуманитар алоқаларнинг ўзига хос хусусиятларини қайд этди.
Тадбир иштирокчилари Қозоғистоннинг замонавий архитектураси, табиати, миллий таомлари ва халқи, минтақавий хусусиятлари ва иқтисодий имкониятлари, шунингдек, мамлакатимизнинг тинчлик учун халқаро майдонда тутган алоҳида ўрни акс эттирилган фотокўргазмани томоша қилишди.
Очилиш маросими қозоқ миллий мусиқаси билан якунланди. Кўргазмага келган Алматанинг «Алатау» анъанавий санъат театри артистларининг миллий чолғулар - дўмбира ва жетигенни классик виолончель билан уйғунлаштиргани меҳмонларнинг эътиборини тортди.