Томонлар ҳарбий таълим, радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя, жанговар тайёргарлик, киберхавфсизлик, шунингдек, ҳарбий-техникавий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, феврал ойида Абу-Даби шаҳрида Қозоғистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари қўшма ҳарбий комиссиясининг йиғилишида икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг кейинги йўналишлари белгилаб олинди ва 2022 йилдаги Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди.