«Бельгияда Мисрдан келган одамда «Омикрон» штаммининг коронавирус инфекцияси аниқлангани ва Мисрдан келаётган йўловчилар сонини инобатга олган ҳолда, Миср билан ҳаво қатнови тўхтатилади», — деди вазирнинг биринчи ўринбосари.
Марат Шоранов, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ҳудудида айланиб юрувчи коронавирус штаммлари кетма-кетлиги бўйича тадқиқотлар давом этишини таъкидлади.
Aввалроқ, биринчи ўринбосар «Омикрон» штаммининг янги нусхаси пайдо бўлиши муносабати билан жорий йилнинг 3 декабридан бошлаб республикада бир қатор чеклов чоралари жорий этилишини маълум қилганди.
Муаллиф: Марлан Жиембай