Форум давомида Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги, Meta ва Blockchain & AI Technology Centre ўртасида Meta LLaMA Accelerator Kazakhstan дастурини ишлаб чиқиш бўйича келишув имзоланди.
Ушбу ташаббус Қозоғистоннинг сунъий интеллект соҳасидаги технологик салоҳиятини намойиш этиш ва LLM модели базасида open-source ечимларни ишлаб чиқиш учун мўлжалланган. Шундай қилиб, KazLLM тизими асосидаги акселерация дастурлари орқали давлат сектори ва бизнеснинг ишини осонлаштириш, стартапларни ривожлантириш, халқаро менторлик кўламини кенгайтириш кўзда тутилган.
- Бу муҳим воқеадир. Биз Меtа акселерация дастурини ишга тушириш арафасидамиз. Дастур сунъий интеллект асосида глобал миқёсга чиқиши мумкин бўлган маҳсулотлар ва лойиҳаларни яратадиган мутахассисларни тайёрлаш имкониятини беради. У керакли ҳисоблаш қувватини ва суперкомпьютерларга киришни таъминлайди. Умид қиламизки, агар биз Меtа билан биргаликда ушбу лойиҳани амалга оширсак, кузда бўлиб ўтадиган Digital Bridge форумида биринчи ғолиблар пайдо бўлади, — деди Жаслан Мадиев.
Эслатиб ўтамиз, Астанада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Астана халқаро форуми бўлиб ўтмоқда.