«Ўрта таълимнинг долзарб муаммоси – таълим мазмуни ва сифати. 2016 йилдан 2021 йилгача мактаблар янгиланган дастурларга ўтди. Мезонларни баҳолаш тизими жорий этилди. Бу ўз навбатида жуда муҳим ўзгариш эди. Бироқ, мониторинг тадқиқотларига кўра, айрим фанлар бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш зарур. Бу борада мактаб дастурларини модернизация қиламиз. Ҳозир ишчи гуруҳ тузилди, янги давлат стандартлари, таълим дастурлари ишлаб чиқилмоқда»
, — деди А. Аймағамбетов.
Унга кўра, мактабларга босқичма-босқич академик автономия берилади.
«Таълим сифатини ташқи мустақил баҳолаш тизими жорий этилади, мактабларни аттестациядан ўтказиш тизими репрессив мазмундан диагностик йўналишга ўтади. Мактабдаги якуний баҳолаш натижалари халқаро миқёсда тан олинади»
, — деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов