ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Ибрагим Қулшимбаев Туркияда содир бўлган вайронкор зилзила оқибатларини бартараф этиш бўйича олиб борилаётган қидирув-қутқарув ишлари ҳақидаги сўнгги маълумотлар билан ўртоқлашди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
«9 феврал куни Қозоғистон Республикаси қутқарув гуруҳи Туркиянинг 3 шаҳрида қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда. Улар орасида Газиантеп, Нурдаги ва Ҳатай шаҳарлари бор. Қутқарувчилар вайроналар остидан 10 кишининг жасадини олиб чиқди. Бундан ташқари, 4 киши тирик ҳолда топилди. Мутахассисларимиз икки сменада (кундузи ва кечаси) ишлайди. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқдамиз», - деди Ибрагим Қулшимбаев.
Биринчи вице-вазирнинг сўзларига кўра, қутқарувчилар зарур жиҳозлар билан таъминланган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 14 мингдан ошган, яна 63 минг 794 киши жароҳат олган.
Шунингдек, Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳри яқинида 4,8 магнитудали янги зилзила қайд этилди.
Бугун Мудофаа вазирлиги ходими Юрий Ильин Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга қозоғистонлик қутқарувчиларнинг фаолияти ҳақида ҳисобот берди.
Муаллиф: Даулет Изтилеу
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.