– Мудофаа вазирлигининг ҳарбий поликлиникалари ва рўйхатга олинган жойдаги фуқаролик тиббиёт муассасалари, ҳарбий ва фуқаролик тиббиёт муассасаларининг мобил эмлаш бригадалари фаолсизлантирилган вакциналар билан қайта эмлашни амалга оширмоқда, – дейди Қуролли Кучлар Бош ҳарбий тиббиёт бошқармаси бошлиғи, полковник Тимур Ошақбаев.
Қозоғистон Бош санитария врачининг қайта эмлаш тўғрисидаги қарорига кўра, CОVID-19 га қарши эмлашнинг тўлиқ курсидан олти ой ўтгач, қайта эмлаш зарур.
Бош ҳарбий тиббиёт бошқармаси мамлакат Қуролли Кучларида коллектив иммунитет шакллангани муносабати билан коронавирус инфексияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор эканини таъкидлади.