“2025 йил натижаларига кўра, Қозоғистон кунгабоқар ёғи экспорти бўйича дунёда 6-ўринни ва Хитой бозорида 2-ўринни эгаллади. Бугунги кунда Қозоғистоннинг ёғ маҳсулотлари дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатига экспорт қилинмоқда. Асосий бозорлар қаторига Хитой, Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи мамлакатлари киради”, – деди QazTrade бошқарувчи директори Айнур Амирбекова.
Соҳа вакилларининг маълумотига кўра, сўнгги икки йил ичида Қозоғистон Ўзбекистон ва Тожикистонга ўсимлик ёғи етказиб беришда етакчига айланди. Бу мамлакатлардаги импортнинг 90 фоиздан ортиғи Қозоғистондан келади.
Бундан ташқари, мамлакатимиз кунгабоқар шротига бўлган Марказий Осиё бозорининг эҳтиёжини тўлиқ таъминлаб, Европа Иттифоқига етказиб берувчи етакчи уч давлат қаторига кирган.