Вазирнинг маълумотига кўра, дунё рейтингисига мувофиқ, Қозоғистон коронавирусга чалиниш кўрсаткичи бўйича 221 давлат ичида 105-ўринда, ўлим даражаси бўйича эса, 106-ўринда.
«18 майдаги маълумотларга кўра, Қозоғистонда COVID-19нинг мусбат натижаси билан 362 030, манфий натижаси билан 54 153 киши рўйхатга олинган. Қозоғистон «сариқ» зонада. «Қизил» зонада: Нур-Султан ва Алмати шаҳарлари, Ғарбий Қозоғистон, Ақмола, Қарағанди ва Атирау вилоятлари мавжуд. «Сариқ» зонада: Ақтўбе, Алмати, Павлодар, Қостанай вилоятлари ва Чимкент шаҳри жойлашган. Қолган 6 ҳудуд эса, «яшил» зонада», - деди Алексей Цой.
Муаллиф: Марлан Жиембай