Тегишли қоида лойиҳа ҳужжатининг XI бўлимида мустаҳкамланган. Матнга кўра, республика референдумида қабул қилинган Конституция 2026 йил 1 июлдан кучга киради. Амалдаги Конституция ўша куни ўз кучини йўқотади.
Қозоғистонда Конституция куни 30 августда нишонланади. Лойиҳанинг янги таҳририда давлат байрами учун бошқа сана белгилаш таклиф қилинмоқда.
"Конституция республика референдумида қабул қилинган кун давлат байрами — Қозоғистон Республикаси Конституцияси куни деб эълон қилинади", - дейилади лойиҳанинг 94-моддасида.
Янги Конституция лойиҳасининг тўлиқ матни билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, янги Конституция бўйича референдум 2026 йил 15 мартда ўтказилиши маълум қилинган эди.