ASTANА. Кazinform - Мамлакатдаги конлардан металл қазиб олиш билан шуғулланувчи корхоналар биринчи навбатда ишлаб чиқарувчи тармоқларни хомашё билан таъминлаши шарт. Бундай таклиф Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги томонидан очиқ муҳокама учун чиқарилган Қозоғистон Республикасининг «Саноат сиёсати тўғрисида»ги қонунида ёзилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Қайта ишлаш саноати корхоналарини маҳаллий хомашё билан таъминлаш қоидаларига кўра, қайта ишлаш саноати корхоналари биринчи навбатда Қозоғистон Республикаси ҳудудида металл рудаларидан олинган хомашё билан таъминланиши керак», дейилади тузатишлар киритилиши мумкин бўлган қонун лойиҳасида.
Ҳужжатда қайд этилганидек, Давлат раҳбарининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича кенгайтирилган маслаҳатлашувида берган топшириғини бажариш мақсадида хомашё ишлаб чиқарувчилар зиммасига шундай мажбурият юклаш таклиф этилмоқда.
«Шу муносабат билан қайта ишлаш саноати корхоналарини Қозоғистон ҳудудидан қазиб олинган рудадан ишлаб чиқарилган бирламчи металлар билан таъминлаш бўйича мажбуриятларни жорий этиш тавсия этилади. Ушбу ўзгартириш қайта ишлаш саноати корхоналарини хомашё билан тўлиқ таъминлаш имконини беради», — дея изоҳ берилди ўзгартиришга.
Қонун лойиҳаси 21 июлга қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади.
Муаллиф: Алихан Асқар
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.