“2024 йилда ва 2025 йилнинг дастлабки икки ойида хом ашё бўлмаган товарларнинг экспорт ҳажми асосий позициялар бўйича ҳам миқдорий, ҳам қиймат жиҳатидан сезиларли даражада ошди”, – дейилади вазирлик хабарида.
Хўш, Қозоғистон қандай товарларни ва қанча миқдорда экспорт қилмоқда?
Ферроқотишма
- Энг йирик экспорт маҳсулотларидан бири ҳисобланади:
- 2024 йилда – 1,81 млн тонна ($2,43 млрд)
- 2025 йилнинг январ–февралида – 268,8 минг тонна ($329,9 млн)
Ишлов берилмаган алюминий
- 2024 йилда – 242 минг тонна ($543 млн)
- 2025 йил бошида экспорт ҳажми 45%га қисқарган ($91,8 млн)
Ишлов берилмаган қўрғошин
- 2024 йилда – 105 минг тонна ($202 млн)
Пластмасса (бошланғич шаклда)
- 2024 йилда – 272 минг тонна ($229 млн)
- 2025 йил бошида – 10,3 минг тонна ($9,7 млн)
Кунгабоқар ёғи
- 2024 йилда – 496 минг тонна ($430 млн)
- 2025 йил январ–февралида – 113,9 минг тонна ($108,1 млн)
Кунгабоқар кунжараси
- 2024 йилда – 452 минг тонна ($91 млн)
- 2025 йил бошида – 108,1 минг тонна ($19,9 млн)
Электр генераторлари
- 2024 йилда – 2,71 минг тонна ($58 млн)
Турбореактив двигателлар
- 2024 йилда – $162 млн
- 2025 йил бошида – $13,9 млн (був – ўтган йилга нисбатан 20 баробар кўп)
Органик кимё маҳсулотлари
- 2024 йилда – $4,55 млрд (ҳажм 4%га ошган)
- 2025 йил бошида – 564,7 тонна ($72,5 млн)
Органик кимёнинг бошқа турлари
- 2025 йилда – 10,3 минг тонна ($9,7 млн)
Минерал ўғитлар
- 2024 йилда – 403 минг тонна ($179 млн)
- 2025 йил бошида – 85,2 минг тонна ($38,6 млн)
Фармацевтика маҳсулотлари
- 2025 йил бошида – $2,44 млн
Турбиналар
- 2025 йил бошида – $68,5 млн
Шунингдек, хом ашё бўлмаган маҳсулотлар қаторига қуйидагилар ҳам киради:
- Неорганик кимё – 31,6 минг тонна ($15 млн)
- Сигир гўшти – 3,3 минг тонна ($13,4 млн)
- Қамиш шакари – 51 минг тонна ($21,8 млн)
- Алюминий фольгаси – $91,8 млн (2025 йил боши)
- Алюминий профиллари – тахминан 29 минг тонна ($82,5 млн)
ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги ушбу маълумотлар Қозоғистон экспорти таркибида қайта ишлаш, машинасозлик, кимё ва озиқ-овқат саноати улуши сезиларли даражада ўсганини кўрсатаётганини таъкидлади.