«2023 йилнинг биринчи ярмида қурилиш материаллари маҳсулотлари импорти 556,4 миллион АҚШ долларини ташкил этди (2022 йилнинг 6 ойига нисбатан -8,1 фоиз – 605,6 миллион АҚШ доллари). Натурал товар импорти 1383,9 минг тоннани ташкил этди (2022 йил 6 ойига нисбатан -27,6%)», – дейилади вазирлик хабарида.
Вазирликнинг аниқлик киритишича, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида қурилиш материаллари импортининг умумий ҳажмида қуйидаги товарлар энг катта улушга тўғри келди: керамик плиткалар; девор қоғози; этилен плиталари; ўтга чидамли ғиштлар; портландцемент; керамика ғиштлари; ўтга чидамли цементлар, қурилиш оҳаклари; санитария-техник воситалар; панеллар, плиткалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар ва бошқалар.