«Ўтган ҳафта мен Москвада бўлиб, россиялик ҳамкасбларим билан учрашдим. Қозоғистон кўмирини Россия орқали Европага жўнатишга келишиб олдик. Шу муносабат билан 500 минг тонна кўмир жўнатилади. Хусусан, бу муаммо ҳал қилинмоқда»
, - деди Серик Жумангарин Сенатда журналистларнинг саволларига жавоб бераркан.
У айни пайтда Қозоғистон кўмири Европага мунтазам сотилаётганини таъкидлади.
«Ички бозорни таъминлаш учун кўмир етарли, шунинг учун экспорт ҳажмини ошириш керак. Европага кўмирни ERG компанияси етказиб беради»
, — деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов