Унинг сўзларига кўра, бу борада глобал геоиқтисодий ўзгаришлар фонида анъанавий йўналишларга тобора долзарб муқобил бўлиб бораётган Транскаспий халқаро транспорт йўналишини (Ўрта йўлак) ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“2024 йилда мазкур йўналишдаги юк ташиш ҳажми 63 фоизга ўсди ва 4,1 миллион тоннани, контейнер ташувлари эса 2,6 баробарга — 50,5 минг ЙФЭни ташкил этди”, - деди вазир.
У Италия машинасозлик, саноат дизайни, агросаноат мажмуаси ва энергетика технологиялари соҳаларида тан олинган жаҳон етакчиси бўлиб қолаётганини таъкидлади. Шу фонда, А. Шаққалиевнинг фикрича, Қозоғистон саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни таклиф қилмоқда.
Вазир Европа Иттифоқи, Хитой, Марказий Осиё ва Жаҳон жануби бозорларига эътибор қаратган ҳолда “Made in Kazakhstan with Italy” тамойили асосида барқарор қиймат занжирларини биргаликда ривожлантириш ташаббусини илгари сурди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Италия ўртасидаги товар айирбошлаш 2024 йилда қарийб 20 миллиард долларни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.