Қарағандилик А.Қурманғалиев (мураббийи Элмира Алиева) мисрлик Хана Года билан биргаликда аралаш жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди.
Шу тариқа, Қозоғистон-Миср жуфтлиги камида бронза медалини қўлга киритадиган бўлди. Улар 1/8 финалда пуэрто-риколик Энрике Риос ва бразилиялик Сенага Ширайни мағлуб этишди. Чорак финалда эса французлар Натан Лам – Гаэтана Блэдани мағлуб этишди.
Шу тариқа, А.Қурманғалиев Қозоғистон стол тенниси тарихида илк бор жаҳон чемпионати совриндорлари қаторидан жой олади.
Ярим финал баҳслари 8 декабрдан 9 декабрга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Шу билан бирга, А.Қурманғалиев яккалик баҳсларида ҳам иштирок этади.
Муаллиф: Ғайса-Ғали Сейтақ