Марказий алоқа хизматида аҳоли билан онлайн учрашув пайтида Беларусь фуқаросининг саволига жавобан вазир шундай деди: «Президент топшириғига биноан, Ҳукумат фавқулодда ҳолат даврида муддати тугаган барча ҳужжатларнинг амал қилиш муддатини 60 кунга узайтирди. Яъни, 10 июльга қадар чет эл фуқаролари маъмурий жавобгарликка тортилмайди», - деди у.
Е.Турғумбаев мамлакатдаги чет элликлар яшаш жойларини ўзгартириши мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, у Нур-Султандаги Беларусь фуқаросига ва шунга ўхшаш вазиятда бўлган чет элликларга миграция хизматидан маслаҳат олишни тавсия қилди.
Муаллиф: Марлан Жиембай