“2023 йилнинг 10 ойи давомида Қозоғистон ҳудудига учинчи давлатлардан (ЕОИИ давлатлари бундан мустасно) 127 278 долларлик COHIBA сигаретлари, 4 693 203 долларга MACALLAN вискиси, 1 092 600 долларга совға қутисидаги COGNAC REMY MARTIN LOUIS XIII коньяк олиб келинди”, - дейилади қўмита агентликнинг расмий сўровига жавобан.
Қўмита агентликнинг маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 10 ойида мамлакатга учинчи давлатлардан (ЕОИИ мамлакатлари бундан мустасно) 32 741 долларлик COHIBA сигаретлари, 2 736 230 долларга MACALLAN вискиси, 1 031 723 долларга совға қутисидаги COGNAC REMY MARTIN LOUIS XIII коньяк етказиб берилди.