BEIJING. Кazinform - Қозоғистон ва Хитой ўртасида туризмнинг ривожланиши бошқа томондан ватандошларни мамлакатга жалб қилиш учун янги туртки беради. Бу ҳақда Кazinform мухбирига Хитойда Қозоғистон туризм йилининг расмий очилиш маросимига келган Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев маълум қилди.
“Бугунги кунда Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар жуда юқори даражада ривожланмоқда. Ўтган йил охирида икки давлат раҳбарларининг келишуви билан визасиз режим тизими жорий этилди. Оқибатда у томондаги ватандошларимиз юртга кириб, қариндошларини кўриш учун келишига ёрдам берди. Қозоғистон фуқаролари ҳам турли мақсадларда Хитойга бориш ва саёҳат қилиш учун катта имкониятларга эга бўлдилар. Бугун Пекинда Хитойда туризм йилининг очилиши бўлиб ўтади. Ўйлаймизки, бу икки давлат ўртасидаги туризм ҳамкорлигини янада ривожлантириш учун катта йўл очади”, — деди Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, 28-29 март кунлари Пекинда Хитойда Қозоғистон туризми йилининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Қозоғистондан Пекинга 600 га яқин махсус делегация аъзолари учиб кетди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.