Давлат даромадлари қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 16-17 декабр кунлари Қозоғистон Республикаси Мустақиллик куни нишонланиши муносабати билан Қозоғистон-Хитой чегара ўтказиш пунктларида одамлар, транспорт воситалари ва юкларни ташиш амалга оширилмайди.
«Қозоғистон-Хитой чегарасидаги темир йўл ўтказиш пунктлари доимий режимда ишлашда давом этади. Биз транспортчилар ва чегарани кесиб ўтишни хоҳловчиларнинг барчасидан жорий этилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда ўз йўналишларини олдиндан режалаштиришларини сўраймиз»
, — дейилади қўмита хабарида.