Қозоғистон Ҳиндистон ва БАА саёҳатчилари учун энг машҳур дестинацияга айланди
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон 2024 йилда ТОП-24 сайёҳлик дестинациясига кирди. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.
“Қозоғистон ҳар йили турли номинацияларда қайд этилади. Жорий йилда Алмати шаҳри The New York Times нашри томонидан эълон қилинган “Саёҳат қилишга арзийдиган 52 жой” рўйхатига киритилди. Wanderlust таҳририятига кўра, Қозоғистон 2024 йилда ТОП-24 сайёҳлик дестинацияси қаторига кирди. Condé Nast Traveller Italia Қозоғистонни дунёдаги ТОП-5 тоғ чанғиси дестинацияси қаторига киритди”, - деб таъкидлади вазирлик агентликнинг расмий сўровига жавобан.
Вазирлик маълумотларига кўра, 2023 йилда Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Қозоғистоннинг Сати қишлоғини энг яхши сайёҳлик қишлоғи деб тан олган.
“TravelScapes версияси бўйича, Versatile Excellence Travel Awards мукофотига кўра Қозоғистон Ҳиндистон ва БАА саёҳатчилари учун энг машҳур дестинацияга айланди. Kazakhstan - Like Never Before видео ролиги Португалияда бўлиб ўтган ART&TUR кинофестивалида “Энг яхши дестинация – мамлакат” ва “Энг яхши реклама кампанияси” номинациялари бўйича энг яхши деб топилди”, - дея хабар беради вазирлик.
Расмий жавобга илова қилинган маълумотларга кўра, Хитойдан келаётган сайёҳлар сони 20 баробарга (2022 йилдаги 17,7 минг кишидан 2023 йилда 367,4 минг кишига), Ҳиндистондан 3 баробарга (2022 йилдаги 28,3 минг кишидан 2023 йилда 78 минг кишига, Жанубий Кореядан 2,5 баробар (2022 йилдаги 15,8 минг кишидан 2023 йилда 35,6 минг кишига), Қатардан 2 баробар (2022 йилдаги 500 кишидан 2023 йилда 1000 кишига), Германиядан 50 фоизга (2022 йилдаги 57 минг кишидан 20233 йилда 85 минг кишига), БААдан 50 фоизга (2022 йилдаги 6500 кишидан 2023 йилда 10500 кишига) ошди.