«2020 йилнинг 7 ой ичида газ қазиб олиш ҳажми 13,4 миллиард кубометрни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоизга кўпдир. Табиий газнинг ички истеъмоли 9,5 миллиард кубометрни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 102 фоизга кўпдир. Суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми 1,8 миллион тоннага етди. Бу ўтган йилнинг 7 ойига нисбатан 105 фоизга кўпдир. Улардан 938 минг тоннаси ички бозорда фойдаланилади», - деди вазир.
Нурлан Ноғаевнинг сўзларига кўра, Энергетика ва миллий иқтисодиёт вазирликларининг суюлтирилган ёқилғи учун энг юқори чакана нархларни тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма буйруғи қабул қилинган.
Муаллиф: Марлан Жиембай