Бу ҳақда Осиё гандбол федерацияси расмий сайти хабар берди.
Тўртинчи учрашувда қозоғистонлик спортчилар ўзбекистонлик рақиблар билан тўқнаш келди ва биринчи бўлимда 16:9 ҳисобида олдинда бўлганидан кейин 29:22 ҳисобида зафар қучди.
Яна бир учрашувда ҳинд гандболчилари Таиланд терма жамоасини 41:18 ҳисобида мағлуб этишди.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик қизлар олти очко билан Ҳиндистон ва Эрон терма жамоаларидан кейин фақат тўплар нисбати бўйича ортда қолиб, учинчи ўринда бормоқда.