Учрашувда қозоғистонлик Жахангир Рашит, Дуглас Жуниор, Ақжол Дарибай, Чингиз Есенаманов гол уришди, эронлик футзалчилар эса битта гол билан жавоб қайтаришди.
Шу тариқа Қозоғистон терма жамоаси рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Энди терма жамоа 1 сентябрь куни Эрон билан яна бир марта ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Якуний босқич 6-10 сентябрь кунлари Алматида бўлиб ўтади. 7 сентябрь куни Қозоғистон терма жамоаси Аргентина билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, бу йил жаҳон чемпионати Ўзбекистонда 14 сентябрдан 6 октябргача бўлиб ўтади.
Қозоғистон терма жамоаси Испания, Ливия ва Янги Зеландия терма жамоалари билан тўқнаш келади.