Қозоғистон энергетика соҳасида катта ютуқларга эришишига ишонаман – Владимир Путин

ASTANА. Кazinform — Қозоғистон энергетика соҳасини ривожлантириш учун катта салоҳиятга эга. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида халқаро агентликлар вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди.

Фото: Видеодан кадр

– Шуни таъкидлашни истардимки, Қозоғистон ресурсларга бой мамлакат. Бу ерда мен атом электр станциялари учун ёқилғи ҳақида гапиряпман. Бу йўналишда Қозоғистон билан ҳамкорлигимиз юқори даражада муваффақиятли, — деди у ҚР Президенти телерадиокомплекси бош директори Раушан Қажибаеванинг саволига жавоб берар экан.

Россия Президентининг сўзларига кўра, ядро энергетикасини ривожлантириш орқали Қозоғистон ўзининг энергия манбаларини диверсификация қилади.

Фото: Видеодан кадр

– Менимча, Қозоғистон ўзининг ресурс базасига таяниб ва ​​қўшма салоҳиятни ривожлантириб, энергетика соҳасида катта муваффақиятларга эришади, кўплаб муаммоларни ҳал қилади ва энергия манбаларини диверсификация қилади. Менимча, келажакда Қозоғистон электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 20 фоизини атом электр станциясидан олади, — деди Владимир Путин.

Шу билан бирга, у АЭС қурилиши нафақат янги энергия блокларини таъминлаш, балки тўлақонли янги саноатни ҳам яратишини таъкидлади.

– Энг муҳими, янги сектор яратилади. У кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар ва ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Буларнинг барчаси қўшма лойиҳалардир. Бу йўналиш биз ва Қозоғистон учун жуда муҳим, — деди Россия Президенти.

Шунингдек, у мамлакатлар космик, машинасозлик ва уран ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Қозоғистон ва Россиянинг умумий мақсадини маълум қилди.