Қозоғистон Элчиси ЖАР Президентига ишонч ёрлиғини топширди

Фото:
SUANЕ (PRETORIYA). Кazinform – Қозоғистон Республикаси Элчиси Эркин Ахинжанов Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамапосага ишонч ёрлиғини топширди. Бу ҳақда Kazinform Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтига таяниб хабар беради.

Маросимда Элчи Э. Ахинжанов Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди ҳамда Астана Претория билан узоқ муддатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдан, жумладан, сиёсий мулоқот ва савдо-инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни жонлантиришдан манфаатдор эканини тасдиқлади.

Ўз навбатида Президент С. Рамапоса ўзаро манфаатли барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга тайёрлигини билдирди ҳамда Элчини расмий фаолияти билан табриклади ҳамда икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида муваффақиятлар тилади.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати


Сўнгги хабарлар