Учрашув аввалида томонлар икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан самимий қутлашди. Томонлар Қозоғистон-Ҳиндистон икки томонлама муносабатларининг барча долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув якунлари бўйича томонлар «Марказий Осиё – Ҳиндистон» биринчи саммити доирасида эришилган келишувларни яқин келажакда ҳаётга татбиқ этиш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.