BEIJING. Kazinform – Бугун Қозоғистоннинг Хитойдаги Элчиси Шахрат Нуришев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ишонч ёрлиқларини топширди, хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги хабарига таяниб.
«Тантанали маросим доирасидаги қисқа суҳбат чоғида ХХР Раиси Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга ўзининг самимий саломини етказди. Хитой раҳбари Элчига икки мамлакат ўртасидаги абадий ҳар томонлама стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Ўз навбатида Ш. Нуришев Давлат раҳбарининг эзгу тилакларини етказар экан, Қозоғистон элчиси лавозимида икки томонлама стратегик шерикликни янги сифат даражасига кўтариш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишига ишонтирди», – дейилади ҚР ТИВ хабарида.
Фото: gov.kz
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы