Қозоғистон дзюдо федерацияси маълум қилишича, мазкур мусобақада Осиёнинг 23 мамлакатидан 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.
Қозоғистон терма жамоаси сафидан Мади Жеткерген (-73 кг) ва Санжар Жаббаров ( 100 кг) олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Мейирбек Байзақов (-66 кг) ҳамда Айшабиби Мурадимова (-52 кг) кумуш медаль соҳиби бўлди.
Асилхан Зинуллин (-60 кг), Нурсултан Зайзағалиев (-66 кг), Мади Едилбаев ( 100 кг) ва Аяна Дуйсенбай (-48 кг) бронза медалига сазовор бўлди.
Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа медаллар жадвалида кучли учликни якунлади.