Бразилия пўлат институти (Aço Brasil) томонидан World Steel Association статистикаси асосида эълон қилинган маълумотларга кўра, 2026 йил январь-сентябрь ойларида Қозоғистонда 3 миллион 270 минг тонна пўлат ишлаб чиқарилган. Бир йил аввал бу кўрсаткич 3 миллион 87 минг тоннани ташкил этган эди.
Жорий йил фақат сентябрь ойида Қозоғистонда 320 минг тонна пўлат ишлаб чиқарилган. 2025 йил ушбу ойда эса бу кўрсаткич 286 минг тоннани ташкил этган.
Шундай қилиб, ўсиш 11,9 фоизга етган.
Рейтингда Қозоғистон Австралиядан (27-ўрин) кейин ва Аргентинадан (29-ўрин) олдин жойлашган.
Жаҳон рейтингида 9 ой давомида 724,17 миллион тонна пўлат ишлаб чиқарган Хитой етакчилик қилиб кляпти. Иккинчи ўринни Ҳиндистон (129,96 миллион тонна), учинчи ўринни эса АҚШ (64,95 миллион тонна) эгаллаган.
Шунингдек, кучли ўнталикдан Япония, Россия, Жанубий Корея, Туркия, Германия, Бразилия ва Вьетнам ҳам ўрин олган.