Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2024 йилда фармацевтика маҳсулотлари экспорти 27 874,34 минг АҚШ долларига етган.
Аасосан Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Словения, Туркманистон, Мўғулистон, Грузия, Молдова, Украина ва Тожикистонга экспорт қилинди.
Қозоғистонда фармацевтика ишлаб чиқарувчилар сони 207 та бўлиб, улардан 43 таси дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 164 таси тиббий буюмлар ишлаб чиқаради.
25 та маҳаллий ишлаб чиқарувчилар GMP сертификатига эга.
Давлат раҳбарининг фармацевтика бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улушини 50 фоизга етказиш тўғрисидаги топшириғини бажариш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.