«Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Боливия кўпмиллатли давлати ва Парагвай Республикаси Ҳукуматлари билан дипломатик ва хизмат паспортлари эгаларини виза талабларидан озод қилиш бўйича келишувга эришди. Унинг қоидалари ҳам ишлаб чиқилган. Ушбу шартномалар 5 йил муддатга тузилган. Унга кўра, Қозоғистон Республикасининг амалдаги йўл ҳужжатларига эга дипломатлари ушбу мамлакатларга ташриф буюрганларида, 90 кун ичида улардан виза талаб этилмайди», - дейилади қарорда.
Фото: participants.allianceabroad.com