Этноспорт маданият фестивалида бу йил 20 дан ортиқ давлатдан мингдан ортиқ спортчи ва маданият намояндалари иштирок этмоқда. Унинг доирасида анъанавий спорт турлари, миллий анъаналар, ҳунармандчилик ва миллий таомлар кўргазмаси бўйича мусобақалар ўтказилди, анъанавий мусиқа ва болалар ўйинлари ижро этилди. Меҳмонлар кузда Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари услубида безатилган қозоғистонликлар томонидан тайёрланган ўтовни ҳам томоша қилдилар.
Истанбулдаги фестивалда қозоғистонлик полвонлар Биржан Қосалиев ва Сирим Избасаров чиқиш қилди. Полвонлар, шунингдек, Қозоғистон ва Осиёнинг кўп карра чемпиони, 2-Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ғолиби ҳамдир. Бундан ташқари, Қозоғистон терма жамоаси аъзолари – Нариман Асимжан ва Азат Тулкибай Туркия гастролларида миллий спорт танга осиш билан таништирди.
Фестиваль доирасида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси президенти Нажмиддин Билол Эрдоған миллий спорт федерациялари раҳбарлари билан учрашди.
Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси анъанавий спорт турларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш мақсадида 6-йилдирки “Этноспорт” маданият фестивалини ўтказмоқда.