Иккинчи баҳсда қозоғистонлик спортчилар Ўзбекистон терма жамоаси билан куч синашди. 55-дақиқада Қарлиғаш Болғанбаева ҳисобни очган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб Алина Бисирова ҳисобни оширди.
Шундай қилиб, Қозоғистон терма жамоаси рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бунгача улар Индонезияни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.
Терма жамоа саралаш босқичида Ўзбекистон, Индонезия, Гонконг, Шри-Ланка, Камбоджа ва Сингапур билан куч синашади.
Қозоғистон хоккейчилари бугун Камбоджа билан учрашади.
Мамлакат аёллар терма жамоаси тўрт марта Осиё ўйинларининг финал босқичида иштирок этган. 1998 ва 2014 йилларда 6-ўринни, 2010 йилда 7-ўринни, 2018 йилда 10-ўринни эгаллаган.
Муаллиф: Адилжан Умбет