Хизмат ити ушбу фуқаронинг сумкасига ишора берган; текширув пайтида, сумкада соқол олишга мўлжалланган гел тюбикида чегара назоратидан яширилган гиёҳванд моддалар аниқланган.
Экспертиза натижасида, оғирлиги 43,2878 грамм бўлган «қуритилган марихуана» гиёҳванд моддаси топилди.
Қўлга олинган фуқаро ва гиёҳванд моддалар Туркистон вилояти Сариағаш тумани ички ишлар бўлимига ўтказилди. Процессуал тадбирлар олиб борилмоқда.
Наркотик моддаларнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш мақсадида МХҚ Чегара хизмати ҳудудий бўлинмалари назорат пунктларида назоратни кучайтирган.