«Бу йил ғалла йиғими 18 миллион тоннани ташкил этиши режалаштирилган. Айни пайтда 11,5 миллион тонна йиғиб олинди», - деди вазир.
Сапархан Омаровнинг сўзларига кўра, бу йилги ғалланинг 7-8 миллион тоннаси экспорт қилинади.
«Бизнинг асосий экспорт шерикларимиз - Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Эрон. Биз Хитойга дон ва ун экспортини оширишни режалаштирмоқдамиз. Юқорида айтиб ўтганимиздек, агар бу йил 18 миллион тонна дон йиғиб олинса, ҳажмнинг тегишли қисми маазкур йўналишларга экспорт қилинади», - деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов