Ҳукумат матбуот хизмати хабарига кўра, Германия Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги муҳим савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкори ҳисобланади.
Шу муносабат билан, жаҳон иқтисодиётидаги салбий омилларга қарамай, Астана Берлин билан ўзаро ҳамкорликнинг юқори даражасини сақлаб қолиш ва янада мустаҳкамлаш ниятида.
Ўтган йили Германиянинг Қозоғистон иқтисодиётига киритган тўғридан-тўғри сармояси ҳажми 25 фоизга ошди.
Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ҳам ўтган йили 6 фоиздан ортиқ ўсиб, 2,2 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткичлар жорий йилда ҳам ортиб бормоқда.
«Сармоявий ҳамкорликни ошириш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун салмоқли салоҳиятга эгамиз»
, – деди Алихан Смаилов.